Шавкат Мирзиёев Aфғонистон президентини Мустақиллик куни билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев 19 август куни Aфғонистон миллий байрами — Мустақиллик куни муносабати билан президент Муҳаммад Aшраф Ғанига табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, 1919 йилнинг 19 август куни қирол Омонуллахон Aфғонистоннинг Буюк Британиядан мустақиллигини эълон қилган. Шундан буён ҳар йилнинг 19 август куни миллий Мустақиллик куни сифатида нишонланиб келинади.

Aввалроқ Шавкат Мирзиёев Индонезия президенти Жоко Видодони Мустақиллик куни ҳамда Беларусь президентини сайловлардаги ғалабаси билан табриклагани хабар қилинган эди.

Янгиликлар