Давлат раҳбарларидан лайфхак: коронавирус юқтириб олмаслик учун қандай саломлашиш керак? — видео

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Душанбедаги учрашувда тирсак билан саломлашди.

Aбдулла Aрипов Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этиш учун 29 cентябрь, сешанба куни Тожикистон пойтахтига етиб борган. Душанбе халқаро аеропортида бош вазирни Тожикистон бош вазири ўринбосари Давлатшо Гулмуҳаммадзода кутиб олган.

Шунингдек, Aбдулла Aрипов Душанбе шаҳрида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашган. Маълум қилинишича, Aбдулла Aрипов Эмомали Раҳмонга қабул учун миннатдорлик изҳор этган ва Шавкат Мирзиёевнинг саломи ва тилакларини етказган. Мулоқот давомида 2 мамлакат ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари юзасидан ўзаро фикр алмашилган.

Янгиликлар