Абдулла Арипов Душанбеда Тожикистон президенти билан учрашди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди.

Фото: ЎзА

Маълум қилинишича, Абдулла Арипов Эмомали Раҳмонга қабул учун миннатдорлик изҳор этган ва Шавкат Мирзиёевнинг саломи ва тилакларини етказган.

Шунингдек, Эмомали Раҳмон Мирзиёев номига ўзининг саломи ва тилакларини билдирган. Бундан ташқари, Тожикистон президенти эришилган келишувларни амалга оширишда ҳукуматлараро комиссия фаолияти муҳим ўрин тутаётганини таъкидлаган. Сўнгра учрашув давомида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда бошқа етакчи соҳалардаги ҳамкорлик йилдан-йилга ривожланиб бораётгани таъкидланган.

Қайд этилишича, мулоқот давомида 2 мамлакат ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари юзасидан ўзаро фикр алмашилган.

Аввалроқ Тожикистонда Ўзбекистон маблағлари ҳисобига қурилган мактаб очилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар