Ўзбекистон бош вазири Тожикистонда бўлиб ўтадиган ҳукуматлараро 7-йиғилишда иштирок этади

Ўзбекистон бош вазири Тожикистонда бўлиб ўтадиган ҳукуматлараро 7-йиғилишда иштирок этади. Бу ҳақда бош вазир матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этиш учун 29 сентябрь, сешанба куни Душанбе шаҳрига ташриф буюради.

Комиссия кун тартибида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда маданий-гуманитар соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда икки томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилиш назарда тутиган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон— Тожикистон ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида Бизнес-форум ва Ишбилармонлар кенгашининг йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.

Аввалроқ Бош вазир Абдулла Арипов Сўх туманига боргани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Тожикистон ва Ўзбекистон янги автотранспорт йўналишларини очиши маълум қилинди. Кейинчалик Тожикистонда Ўзбекистон маблағлари ҳисобига қурилган мактаб очилди.

Янгиликлар