Ёшлар иттифоқи Норин туман кенгашига янги раис сайланди
Наманган вилояти Норин туман кенгашининг навбатдаги йиғилишида иттифоқ раисли этиб Ҳакимова Барно Бахтиёр қизи сайланди. Бу ҳақда вилоят Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Барно Ҳакимова 1987 йилда Норин туманида туғилган. Ҳозирда Наманган муҳандислик қурилиш институтининг сиртқи бўлимида таҳсил олади. У 2018—2020 йиллар давомида Норин тумани 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби бошланғич ташкилот етакчиси, иттифоқнинг туман кенгаши раис ўринбосари, «Камалак» болалар ташкилоти раиси лавозимида фаолият кўрсатган.
Aввалроқ Ёшлар иттифоқи Тўрақўрғон туман кенгашига янги раис сайлангани ҳақида хабар берилганди.