АҚШнинг йирик нашрлари президентлик сайловида Байденнинг ғалабасини тахмин қилди

Демократлар партиясидан номзод Жо Байден АҚШ президентлик сайловларида ғолиб бўлади. «CNN», «NBC» va «AP» нашрларининг ҳисоб-китобларидан мана шундай хулоса келиб чиққан.

Фото: «REUTERS»

Уларга кўра, Байден сайлов учун зарур бўлган 270 нафар сайловчининг овозини йиғиб улгурган. Башорат Пенсилвания учун янги маълумотлар фонида янгиланган. Бу эрда Байден Дональд Трампдан 31 минг овозгача фарқни оширган.

Овозларни ҳисоблаш Пенсилвания ва бошқа бир қанча штатларда расмий равишда якунланмаган. Байден президентликка сайланса, мамлакат тарихидаги 46- ва энг кекса президент бўлади.

АҚШда сайловлар 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. Аммо баъзи муҳим штатларда саноқ давом этмоқда. Бунинг сабаби шундаки, кўплаб сайловчилар почта бюллетенлари орқали муддатидан олдин овоз берган. Трамп сайлов кунидан кейин берилган овозларни ноқонуний деб ҳисобламоқчи ва демократларни «сайловларни ўғирлашга» уринишда айблади.

Аввалроқ Aмерика Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп Шимолий Каролинада бўлиб ўтган сайлов митингида AҚШда матбуот эркинлиги йўқлигини таъкидлаганди.

Янгиликлар