Яшнободда қиз 64 ёшли бувисининг 10 млн сўм пули ва тилла тақинчоғини ўғирлади

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 21 ёшли A.A. бувиси С.Т.нинг 10 миллион сўм пули ҳамда 4 миллион сўмлик тақинчоқларни ўғирлаб кетган. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига 64 ёшли С.Т. хонасидан пул ва тилла тақинчоқлар йўқолганлиги ҳақида мурожаат қилган. Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.

Aввалроқ Тошлоқда фуқаронинг тилла узуги ва 200 доллар пулини ўғирлаган аёл ушлангани ва Бухорода қўшнисининг 8,5 миллион сўмлик буюмларини ўғирлаган 17 ёшли қиз ушлангани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар