Хавфсизлик, иқтисод ва бошқарув: Тошкентдаги бир қатор йирик компания ва ташкилотлар бўш иш ўринларини эълон қилди — рўйхат

Тошкентда 7 декабрь ҳолатига кўра бир қатор йирий компания ва ташкилотлар томонидан hh.uz порталида эълон қилинган бўш иш ўринлари ҳақида маълумот тақдим этилди.

Фото: «Tez News»

Арт-директор
«Golden Minds» МЧЖ

Ташкилот логотиплар ва корпоратив идентификацияни, Pos-материаллари ҳамда ташқи реклама дизайнини ярата оладиган ходим изламоқда. У Adobe Illustrator, Adobe Photoshop, Corel DRAW, Adobe InDesign дастурларда ишлай олиши ва шу соҳада камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши керак. Иш кунлари ҳафтасига 5 марта ва соат 09:00 дан 18:00 гача. Ойлик маоши эса 4 миллион сўмни ташкил этади.

Ахборот хавсизлиги бўйича бош мутахассис
«Unitell LLC» МЧЖ

Компания ахборотни муҳофаза қилиш соҳасида ягона техник сиёсатни амалга оширувчи, бизнес ва IT жараёнларида хавфсизлик тартиб-қоидалари бўйича ишларни ташкил этувчи ҳамда компаниянинг муҳим ахборот ресурсларини ҳимоя қилувчи мутахассисни ишга олади. Ишга кирувчи ходим олий маълумотли, IT ёки ахборот хавфсизлиги соҳасида камида 2 йил иш тажрибага эга бўлиши ва Windows, Linux каби операцион системаларида ишлай олиши лозим.

Омборхона раҳбари
«British American Tobacco Uzbekistan» МЧЖ

Омбор раҳбарининг асосий вазифларига юк ташиш ҳужжатларига мувофиқ барча эҳтиёт қисмларни, ўраш материаллари ва бошқа товарларни омборга қабул қилишни амалга ошириш киради. Бундан ташқари, омбор ҳудудидан самарали фойдаланишни ва товарларни турлари бўйича оқилона жойлаштиришни таъминлаши керак бўлади. Ишга кирмоқчи бўлган ходимга олий ёки ўрта маълумотли бўлиши ва иш тажрибаси камида 3 йил бўлиши, шунингдек, компютер билан ишлаш (MS Office, 1C дастурлари)ни, рус (равон), инглиз (асосий) тилларида гапира олиш каби талаблар қўйилади.

Бош ҳисобчи
«Izomarket group» МЧЖ

Бош бухгалтернинг вазифаларига компаниянинг ҳисоб сиёсатини шакллантириш, бухгалтерия, солиқ ва бошқарув ҳисобини ташкил этиш кабилар киради. Шунингдек, пул маблағларини қабул қилиш ва сарфланишини назорат қилиш, ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини юритиш, маҳсулот таннархини тузиш, маҳсулот сотилишини ҳисобга олиш кабиларни ҳам бажаради. Компания бухгалтерия, солиқ ҳисоби соҳасидаги қонунчиликни билган, корхонанинг ҳисоб сиёсатини шакллантириш асослари ва тажрибасини билган ва олий маълумотли ходимни ишга олади. Иш соати соат 09:00 дан 18:00 гача бўлиб, ойлик 500 долларни ташкил этади.

Хисобчи-иқтисодчи
«Euro Pack» МЧЖ

Компанияга ишга кирмоқчи бўлган киши харажатларни ҳисоблаш, уларнинг нормаларини текшириш, ишлаб чиқариш ҳисоботларини тайёрлашда иштирок этиш каби вазифларни бажаради. Ходим Excell дастури билан ишлай олиши керак. Бундан ташқари, компания томонидан бепкл малака ошириш имконига эга бўлади. Ойлик маоши 5 миллион сўм бўлиб, иш вақти соат 09:00 дан 18:00гаса бўлади

Янгиликлар