Ўзбекистонда ҳафта давомида об-ҳаво ҳарорати паст бўлиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» Ўзбекистон ҳудудида ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, 7 декабрь куни кечаси Aндижон, Наманган, Фарғона вилоятларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳарорат меъёрий қийматлардан 6–8 даражага паст бўлиши сақланиб туради ва 0–5 даража илиқни ташкил этади.

Шунингдек, 8 декабрда мамлакат ҳудудининг баъзи жойларида бир оз қор ёғади, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. 9 декабрь куни фақат Тошкент, Aндижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли сақланиб туради. 10–11 декабрда об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.

Қайд этилишича, ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кечалари 2–7 даража совуқ, кундуз кунлари 0–5 даража илиқ атрофида бўлади, шунингдек бу кунларнинг иқлимий меъёридан 6–9 даражага паст бўлади

Янгиликлар