«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқаруви раиси қамоққа олинди

Анвар Жураев Жиноят кодексининг 2 та моддаси билан айбланмоқда.

Анвар Жураев ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми «a» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 7 февралдаги ажрими билан Бош прокурори ўринбосарининг Анвар Жўраевни ҳибсга олиш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилиб, унга нисбатан «қамоққа» олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳамда қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланган.

 

Янгиликлар