Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари бир ойда 1,5 млрд долларга ошди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари май ойида 1,5 миллиард доллардан ортиққа ошди.

Қайд этилишича, 1 июнь ҳолатига кўра, мамлакат захиралари бир ойлик 1,52 миллиард доллар ўсиш билан, 36,6 миллиард долларни ташкил этди. Хорижий валютадаги активлар миқдори9,26 миллиард долларга етган.

Регулятор илк бор захираларга оид маълумотлар таркибида қимматли қоғозлар бўйича статистикани тақдим этди. Унга кўра, қимматли қоғозлар 35 миллион долларни ташкил этган.

Янгиликлар