Қашқадарёда валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритмоқчи бўлган фуқаро ушланди

Фуқаро келишилган пулни 50 миллион сўмини олган вақтида ушланган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Хабарга кўра, фуқаро А.А. қонунга хилоф равишда валюта қимматликларини олиш ва ўтказиш мақсадида 48 минг Туркманистон манатининг ҳар бир манатини 2 080 сўмдан ҳисоблаб, харидорга 99,8 миллион сўмга сотишга сотишга келишиб, шундан 50 миллион сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар