Остона шаҳрида «Zakovat Asian Cup» беллашуви бўлиб ўтди

Остонада 5 август куни «Zakovat Asian Cup» интеллектуал беллашуви бўлиб ўтди. Тадбир икки мамлакатнинг етакчи билимдонларини бирлаштирди.

Тадбирнинг асосий мақсади Марказий Осиё халқлари ўртасида дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва алмашиш бўлди. Ўзбекистон ва Қозоғистон жамоаларининг иштироки икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик ва ўзаро бир-бирларини тушунишининг ёрқин рамзига айланди.

Тадбирнинг очилиш маросимидаги нутқида Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида «Zakovat» ўйини каби ташаббусларнинг аҳамиятини таъкидлади. Мирзиёева Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик халқаро ҳамжамияти учун намуна эканини таъкидлади.

Глобал можаролар шароитида Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаевнинг ҳамкорлиги Марказий Осиёни барқарорлик ва фаровонлик минтақасига айлантиришга қаратилган, — деди Саида Мирзиёева.

Шунингдек, у Қозоғистон халқи ўзбек спортчиларининг ютуқларидан хурсанд бўлишини, ўзбеклар эса қозоқ чемпионларини қўллаб-қувватлаётганини таъкидлаб, бундай лаҳзалар халқлар бирлигини намойиш этаётганини қайд этиб ўтди.

Қозоғистон давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин ва Саида Мирзиёева «Zakovat» клуби томонидан ташкил этилган тадбирда иштирок этишди.

Ерлан Карин иштирокчиларни қутлар экан, «Zakovat» лойиҳаси мамлакатлар ўртасида муҳим кўприк бўлиб, маданий ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаганини таъкидлади. У жамият ривожига ҳисса қўшадиган илғор қадриятларни жорий этиш муҳимлигини қайд этди.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ҳар доим таълим ва профессионаллик муҳимлигини таъкидлайди. Қозоғистонда ўқитувчилар, шифокорлар ва маданият арбобларини қўллаб-қувватлаш учун муҳим қадамлар қўйилди, ёш олимлар учун грантлар сони кўпайтирилди. Бу ташаббуслар «Zakovat» клуби фаолиятида акс этади, — деди Ерлан Карин.

Шунингдек, Қозоғистон давлат маслаҳатчиси икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик янада муваффақиятли ривожланишига ишонч билдирди. Саида Мирзиёеванинг қўшимча қилишича, ёшлар мамлакатлар ўртасидаги тараққиёт ва маданий ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди.

Икки мамлакат президентларининг сиёсий тандемининг хавфсиз ва фаровон минтақани яратишдаги ютуқлари ҳам қайд этилди. Саида Мирзиёева оилавий зўравонликка қарши янги қабул қилинган қонунларнинг аҳамиятини таъкидлаб, уни умумий ғалаба деб атади.

Шундай қилиб, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг маданий ва сиёсий ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари минтақанинг тинч ва барқарор келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратмоқда.

Янгиликлар