Фарғона шаҳрида «Истеъмолчилар уйи» биноси фойдаланишга топширилди (фото)

Фарғона шаҳрида «Истеъмолчилар уйи» биноси очилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Фарғона шаҳрида «Истеъмолчилар уйи» биносининг очилиши маросими бўлиб ўтган. Ушбу мажмуанинг биринчи қавати «Истеъмолчи кутубхонаси», иккинчи қавати эса Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти идорасидан иборат яхлит комплекс ташкил этилган.

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Бундан ташқари, «Истеъмолчи кутубхонаси»да Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда 50 минг нусхадан ортиқ китобларнинг электрон базаси ҳам шакллантирилган.

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Қайд этилишича, тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси, Фарғона шаҳар ҳокими, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти федерацияси раиси сўзга чиққан.

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона туманида 420 ўринли мактаб фойдаланишга топширилганди. Шунингдек, Жондор туманидаги мактаб 6 млрд сўмдан ортиқ маблағ эвазига таъмирлани хабар қилинганди.

Янгиликлар