Пастдарғомда учта болалар боғчаси 8,5 млрд сўмдан ортиқ маблағ эвазига қурилди (фото)

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 8,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига учта боғча қурилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Пастдарғом туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Пастдарғом туманида белгиланган дастур асосида 15 та мактабгача таълим ташкилотлари қурилиши ҳамда таъмирлаш ишлари учун 9,5 миллиард сўм маблағ сарфланган.

Фото: Пастдарғом туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Пастдарғом тумани «Шомбулоқ», «Истиқбол», «Тозқултон» маҳаллаларидаги мактабгача таьлим ташкилотлари учун 8 миллиард 602 миллион сўм сарфланган.

Фото: Пастдарғом туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, Пастдарғомдаги 12 та мактабгача таълим ташкилотида 995 миллион сўмлик тамирлаш ишларини амалга ошриш режалаштирилган. Таъмирлашга биноларнинг том қисмини алмаштириш, бино атрофини тўсиқ деворлар билин ўраш, эшик ва деразаларни алмаштириш каби ишлар киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шофирконда қиймати салкам 4 млрд сўм бўлган боғча фойдаланишга топширилганди. Шунингдек, Бухорода анъанавий тарзда фаолиятини бошлаган боғчалар сони 40 тага етгани хабар қилинганди.

 

Янгиликлар