Андижон туманида 6 км масофага ичимлик суви тармоғи тортиш учун 1 млрд сўмдан зиёд маблағ сарфланди

Андижон туманида 6 километр масофага ичимлик суви тармоғи тортиш учун 1 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди. Бу ҳақда туман ҳокмлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, «Орол» маҳалла фуқаролар йиғини Тараққиёт кўчасига вилоят маҳаллий буджети ҳисобидан 1 миллиард 200 минг сўм ажратилиб, 6 километр масофадан сув тармоғи тортилган. Ҳозирда сув минорасини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Фото: Андижон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, ушбу кўчага 7 ноябрь, шанба куни 1 та трансформатор ўрнатилган. Шунингдек, мазкур ҳудуддаги 80 та хонадонга 45 та бетон таянч ҳам ўрнатилган.

Фото: Андижон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Андижон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, мазкур ишларнинг ташаббускори Олий Мажлис Сенат аъзоси Матлуба Ғаниева экани қайд этилган.

Бундан аввал Пахтаободда қудуқ таъмирланиши натижасида 230 та хонадон ичимлик суви билан таъминлангани ҳақида хабар қилинган эди. Кейинчалик Хўжаободда 600 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминлангани маълум қилинганди.

Янгиликлар