Бухоро тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Бухоро вилояти Бухоро тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб Умиджон Барноев тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Бухоро туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот ўрнида, Умиджон Барноев 1970 йилда туғилган. 1996 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти ҳамда 2000 йилда Самарқанд давлат университетини муҳандис-механик, ҳуқуқшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Умиджон Барноев иш фаолияти давомида 1998 йилда Бухоро вилоят Адлия бошқармасида суд ижрочиси, ариза ва шикоятлар бўйича катта маслаҳатчиси, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш бўлими бош маслаҳатчиси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Тошкент шахар ҳудудий бўлими катта мутахассиси, иккинчи даражали юристи, Тошкент шаҳар прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходими, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти юридик бошқармаси ҳуқуқшунос маслаҳатчиси, «Safari Vogue» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги инновацион туризм кластери директор ўринбосари бўлиб ишлаган.

Шунингдек, у тайинловга қадар «Safari Vogue» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги инновацион туризм кластери бош директори вазифасида ишлаган.

Янгиликлар