Учкўприкда юк машинаси уриб юборган велосипедчи воқеа жойида ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида 6 ноябрь куни юк автомашинаси уриб юборган велосипедчи воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Таъкидланишича, Учкўприк туманида 6 ноябрь куни фуқаро У.И. «ЗИЛ-131» юк автомашинасини Эшимбек қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган Т.М.ни уриб юборган. Оқибатида Т.М. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Маълумот ўрнида, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аввалроқ Бешариқда «Damas» уриб юборган велосипедчи шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар