Ўзбекистон туманида «Damas» велосипедчини уриб юборди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида велосипедчи «Damas» уриб юбориши оқибатида касалхонага ётқизилди. Бу ҳақида вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Фото: Фарғона вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси

Маълум қилинишича, 11 сентябрь, жума куни соат 17:00 ларда Ўзбекистон тумани «Элчи» маҳалласида «Damas» ҳайдовчиси йўлнинг йўлнинг белгиланмаган жойидан чапга қайрилиб юборган велосипедчини уриб юборган. Оқибатда велосипед ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, туман шифохонасига даволаниш учун ётқизилган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2020 йилнинг ўтган 8 ойи давомида велосипедчилар иштирокида 145 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Унда 28 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 122 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олган.

Aввалроқ Риштонда «Damas» велосипедчини уриб юборган ҳамда Қувада «Matiz» ва велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлган ҳақида хабар берилганди. Иккита ҳолатда ҳам велосипедчилар вафот этган.

Бундан ташқари, Қувасойда «Tico»нинг ағдарилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлгани, Фарғонада 19 ёшли йигит экскаваторда пиёдани уриб юбориши оқибатида 68 ёшли пиёда воқеа жойида вафот этгани ҳамда Бувайдада 2 та «Nexia-2» ва велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, велосипед ҳайдовчиси касалхонада вафот этгани ҳақида хабар берилганди.