Ўзбекистонда илк бор ерости автомобиль йўли қурилади

Ўзбекистонда илк бор 2021 йилда ҳиёбон остидаги автомобиль йўли қурилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 2021 йилда Урганч шаҳрида биринчи ерости автомобиль йўлининг қурилиши бошланади. Унинг устида эса Хоразмшоҳлар сулоласининг ҳукмдорларидан бўлган Жалолиддин Мангубердига бағишланган 25 метрлик ёдгорлик жойлашган ҳиёбон барпо этиш режалаштирилган.

Ҳиёбон ва ер остидаги автомобиль йўли Ал-Хоразмий ва И.Каримов кўчалари кесишмасида жойлашган бўлади. Мазкур лойиҳани амалга оширилишини, чорраҳада автотранспорт воситаларининг ҳаракатини светофорларсиз таъминлаш ва тартибга солиш мақсадида қуриш таклиф қилинган. Транспорт ечими Ал-Хоразмий кўчасидан туннель типидаги темир-бетон йўл ўтказгичидан иборат бўлиб, И.Каримов кўчаси йўл ўтказгич устидан ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон раҳбарияти кўрсатмасига биноан амалга ошириш  режалаштирилаётган ушбу лойиҳа «Боштранслойиҳа» акционерлик жамияти мутахассислари томонидан  туннель типидаги йўл ўтказгичнинг 4 та варианти ишлаб чиқилган ва улардан энг муқобил варианти танланган. Йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги – 500,72 м, туннель ҳаракатланиш қисмининг баландлиги – 5,5 м, туннелнинг кенглиги – 17,10 м.

Элсатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридан Фарғона водийсига қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилгани ҳамда Tошкентдан Самарқандга «Afrosiyob» поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилиши ҳақда хабар қилинган эди.

Янгиликлар