Қўшработда «Malibu»сини жарима майдонидан чиқариш учун ИИБ ходимига пора таклиф қилган йигит ушланди

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида 20 ёшли йигит жарима майдончасидан машинасини олиб чиқиш эвазига ИИБ ходимига пора берган вақт қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Хабарга кўра, фуқаро Н. терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган ҳолат юзасидан жарима майдончасига жойлаштирилган «Malibu» русумли автотранспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига Ички ишлар ходимига 400 доллар пора таклиф қилган. 5 октябрь куни ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бўлими ва Қўшработ туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Н. ИИБ ходимига 400 долларни пора сифатида бераётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Бухорода 45 миллион сўм эвазига ИИОга ишга киритиб қўймоқчи бўлган эркак ушлангани, Қогонда фуқарони «прописка»га қўйдириш эвазига 200 доллар олган жиноий шериклар қўлга олингани хабар қилинган эди.