Ромитанлик ўқувчи музлаткичли велосипед ихтиро қилди (фото)

Бухоро вилояти Ромитан туманидаги 24-мактаб 10-синф ўқувчиси Жаҳонгир Рамазонов музлаткичли велосипед ихтиро қилди. Бу ҳақда УзА маълум қилди.

Фото: «ЎзА»

Қайд эилишича, Жаҳонгир 100 га яқин ихитиролар қилган.

Фото: «ЎзА»

Ёш ихтирочи «Ихтирочи болалар», «Ракетамодель» ва «Ижодкор болалар» каби танловларнинг туман, вилоят ҳамда республика босқичларида яхши иштирок этган.

Фото: «ЎзА»

Таъкидланишича, Жаҳонгирнинг сўнгги ихтироси саёҳатга мўлжалланган юк таший оладиган ва узоқ масофага юра оладиган велосипед.

«Велосипеднинг афзаллик томони шундаки, у дастлаб оёқ билан ҳаракатлантирилади. 20 дақиқа механик ҳаракатлантирилса, кейинги 20 дақиқа мобайнида ўзи автоматик тарзда ҳаракатланади. Сайёҳатга отланган инсонлар учун айниқса, қулай. Ортиқча жисмоний куч талаб қилмайди, дам олишга имкон беради. Қолаверса, унда сув ва озиқ-овқат учун музлаткич ўрнатилган. Заряд берувчи қувват ва махсус камераларга ҳам эга»,—дейди ёш ихтирочи.

Шунингдек, Жаҳонгир мазкур ихтироси билан «Менинг инновацион ғоям» вилоят танловида ғолибликка эришган.

Фото: «ЎзА»

Фото: «ЎзА»

Бундан аввал Қоракўлда 19 та фан дастуридан иборат «IT-markaz» очилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик НамДУ талабалари ёд ва темир моддаси ўрнини босадиган цукатлар тайёрлаш технологиясини ишлаб чиққани ҳақида маълум қилинди.