Ўзбекистонда илк бор судьялик лавозимига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёни онлайн ёритилади

Ўзбекистонда 2021 йил 1 февралдан илк бор судьялик лавозимига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнлари интернет тармоғи орқали онлайн тарзда ёритиб борилади. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, бу Президентнинг 7 декабрь куни қабул қилинган «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига киритилган. Мазкур фармон билан:

  • 2021 йил 1 февралдан илк бор судьялик лавозимига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнлари интернет тармоғи орқали онлайн тарзда ёритиб борилади;
  • судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастур ишлаб чиқилади;
  • судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонлар ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилади;
  • Судьялар Олий кенгаши тузилмасида Судьялар дахлсизлигини ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси тузилади.

Шунингдек, фармон билан Суд ҳокимияти мустақиллигини янада кучайтириш, судьялар дахлсизлигини таъминлаш ҳамда тизимда коррупсиянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Янгиликлар