Россия Қашқадарёдан келтириладиган қалампир импортига тақиқ қўйди

Россия ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати (Россельхознадзор) 11 декабрдан Қашқадарё вилоятидан келтириладиган қалампир импортига тақиқ қўйди. Бу ҳақда федерал хизмат расмий сайтида хабар қилинган.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, «Sunny Land Export» МЧЖ (Қашқадарё вилояти) ишлаб чиқарувчиси томонидан Россия ҳудудига олиб кирилган қалампирлар фитосанитар назоратдан ўтказилган. Унда тобамовирус яъни қалампир ва помидор мевасининг жигарранг буришиши (ToBRFV) вируси аниқланиши ортидан «Россельхознадзор» томонидан вақтинчалик фитосанитар карантин чоралари киритилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати 7 декабрь куни Фарғона вилоятидан олиб келинадиган барча дала экин маҳсулотларига тақиқ қўйгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Россия томонидан қуритилган ўрик маҳсулоти учун тақиқ қўйилмасликка келишилгани ҳақида хабар берилган.

Россия ветеренария ва фитосанитария назорати федерал хизмати 26 ноябрдан бошлаб Фарғона вилоятидан олиб келинадиган помидор ва қалампир маҳсулотларига тақиқ қўйгани ҳамда Ўздавкарантин инспекцияси Россияда тақиққа учраган Ўзбекистон помидор ва булғор қалампир маҳсулотларини ўрганишни бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар