Санкт-Петербургда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги фахрийси ҳибсга олинди — видео

Санкт-Петербургдаги болалар майдончасида боланинг қўлини синдирган Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги фахрийси ҳибсга олинди. Бу ҳақда Узбекистан Online хабар берди.

Маълумотларга кўра, Санкт-Петербург суди Жаффар Ирназаровни тергов ҳибсхонасига юборган. У душанба куни ўйин майдонидаги можародан кейин ҳибсга олинган. Таъкидланишича, у боланинг қўлини синдирган.

Тергов маълумотларига кўра, эркак ўғлининг рақибини атайлаб итариб юборган. Оқибатда боланинг қўли синган. Маълум бўлишича, аввалроқ болалар майдончасида вояга етмаганлар ўртасида можаро бўлиб, унда болалардан бирининг отаси аралашган.

Аввалроқ Россияда 10 ёшли болалар ўзбекистонлик 11 ёшли қизни зўрлагани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар