Россияда 10 ёшли болалар ўзбекистонлик 11 ёшли қизни зўрлади
Россиянинг Самара вилояти Междуреченск қишлоғида 10 ёшли уч нафар йигит 11 ёшли ўзбекистонлик қизни зўрлади. Бу ҳақда «Lenta.ru» хабар берди.
Таъкидланишича, ўзбекистонлик аёл Сизра туманининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, 10 ноябрь куни 2010 йилда туғилган уч нафар россиялик бола 11 ёшли қизга жинсий тажовуз қилган.
Терговчилар воқеа жойидан ашёвий далиллар ва қон изларини топган. Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ўтказилиб, унинг натижалари бўйича процессуал қарор қабул қилинган.
Аввалроқ Тошкент вилояти Нурафшон туманида 21 октябрь куни соат 17:00 лар атрофида вояга етмаган болани зўрлашда айбланиб, Нурафшон шаҳар суди биносидан қочиб кетган эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилган.