Сурхондарёдаги гўзаллик салонида аёллар муштлашди

Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидаги гўзаллик салонида 9 ноябрь куни 6 нафар аёл ўзаро жанжаллашди. Бу ҳақда Тергов департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тергов департаменти матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 9 ноябрь куни соат 11:00 да Қизириқ марказий деҳқон бозори орқа томонида жойлашган «Шадози» номли гўзаллик салони биносида шу ерда ишловчи 37 ёшли З.Ш., 22 ёшли П.Н., 20 ёшли С.A., 17 ёшли С.Т.лар ҳамда ушбу гўзаллик салони ёнида жойлашган «Диана» гўзаллик салони ишчиси 39 ёшли М.М. ва унинг қизи 18 ёшли Ш.Н.лар ўзаро жанжаллашган.

Оқибатда 22 ёшли П.Н. 20 ёшли С.A. ва 17 ёшли С.Т.ларга турли даражада тан жароҳатлари олаганлиги аниқланган. Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, 22 ёшли П.Н., 20 ёшли С.A. ва 17 ёшли С.Т.лар енгил тан жароҳати олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қизириқ туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан фуқаро М.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти Косон туманида ака-укалар жанжал сабаб 4 нафар эркакни калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сурхондарёда 9 нафар йигит мураббийини урган фуқарони бита билан калтаклагани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар