Тошкент вилоятидаги хонадонда 1 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дорилар топилди

Тошкент вилоятидаги яшаш хонадонида хориждан айланма йўллар орқали олиб келинган дори воситалари сақланаётгани аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Жумладан, Тошкент туманида истиқомат қилувчи, 1991 й.т. шахс ушбу дориларини пойтахтдаги дорихоналарга сотиш билан шуғулланиб келганлиги маълум бўлган.

Шундан сўнг, омборни кўздан кечириш давомида жами 119 турдаги, 3356 қутида бўлган 76318 дона Frotu, Budenofalk, Gaviscon, Baraclude ва бошқа номдаги дори воситалари аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Уларнинг дастлабки умумий қиймати тахминан 1 млрд сўмни ташкил этади, — дейилади хабарда.

Ҳозирда дори воситаларидан намуналар олиниб, экспертиза ўтказиш учун Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига юборилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Янгиликлар