Олмалиқ кон-металлургия комбинатида экологик талаблар бузилганлиги аниқланди
Тошкент вилояти ҳудудида навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди, деб хабар беради Экология қўмитаси матбуот хизмати.

Рейд давомида «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ фаолияти ўрганилганда, мазкур корхона томонидан бир қатор экологик талаблар бузилганлиги қайд этилган.
Маълум бўлишича, корхона томонидан ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган хавфли тоифага кирувчи чиқиндилар ноқонуний тарзда очиқ майдонларда сақланаётганлиги, сақлаш жараёнида эса ер ва ерости сувларига салбий таъсир кўрсатаётганлиги аниқланган.
Шунингдек, Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида жойлашган кон бошқармаси томонидан ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган оқова сувни тозалаш иншоотида самарали тозалаш белгиланган бўлса-да, тозалаш ускуналари эскирганлиги, тозалаш самарадорлиги пастлиги сабабли ушбу оқова сувлар чиқиндга айланиб, Ангрен дарёсига оқизилганлиги маълум бўлган.
Мазкур қонунбузарлик юзасидан корхонага нисбатан 48 млрд сўм қўшимча компенсация белгиланди, —дейилади хабарда.
Шунингдек, 20 банддан иборат бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.





