«Ўзтемирйўлойўловчи» Россия темир йўллари «Федерал йўловчи ташиш компанияси» билан учрашув ўтказди

«Ўзтемирйўлойўловчи» ва «FPK» (Россия темир йўллари вакиллари) ўртасида учрашув бўлиб ўтди, унда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, икки давлат ўртасида йўловчилар ташиш қулайлигини оширишга қаратилган тариф сиёсати масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, «Темирйўлойўловчи» «FPK» Ситуацион маркази фаолияти билан танишди. Шу билан бирга, Ўзбекистон делегацияси «FPK» Москва филиали Москва–Ярославль йўловчи вагон участкасидаги янги тезкор проводниклар захирасига ташриф буюрди.

Экскурсия давомида меҳмонларга дам олиш хоналари, VR-тренажёрлар билан жиҳозланган техник йўриқнома хонаси ва бошқа хоналар кўрсатилди.

Реклама ҳуқуқлари асосида

Ўзбекистон