Навоийда боғча болаларини уриб, ҳақорат қилган тарбиячи ишдан бўшатилди
Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳридаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирида тарбиячи болаларни уриб, ҳақорат қилаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изоҳ берди.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат бошқарма ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан атрофлича ўрганилган.
Ўрганиш жараёнида тарбияланувчиларга нисбатан қўпол муомала қилган ҳамда педагогик этика ва касбий меъёрларга зид ҳаракатларга йўл қўйган тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси амалдаги қонунчилик талаблари асосида бекор қилинди, — деийлади хабарда.
Шунингдек, мазкур ҳолат аниқланган таълим муассасасининг фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилиши ҳамда зарур чоралар кўрилиши билдирилди.





