Маълум қилинишича, халқаро ташкилот томонидан ўтказилган сўровда дунёнинг 193 мамлакатидан 1,5 миллиондан ортиқ одам иштирок этган.

«Коронавирус пандемияси ривожланиш жараёнини ўзгартириб юборгани ва нотенгликни кучайтиргани сабаб сўровда иштирок этганлар қисқа муддатли истиқболдаги базавий хизматларни устувор вазифа деб ҳисоблаган: соғлиқни сақлаш, таълим тизими, шунингдек, санитария ва тоза сув», — дейилади БМТнинг 8 январь куни эълон қилинган ҳисоботда.

Респондентлар иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит ифлосланишини асосий хавф сифатида кўрсатган.