Ўзбекистонда 2021 йилда қанча халқаро мусобақа ўтказилиши маълум бўлди

АОКАда 9 январь куни ўтказилган брифингда Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов 2021 йилда мамлакатда қанча халқаро мусобақа ўтказилишини маълум қилди.

Кадр: YouTube

Унинг сўзларига кўра, 2021 йилда хорижий давлатлар малакасидан унумли фойдаланиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида 13 та давлатдан 17 та спорт тури бўйича 23 нафар профессионал тренер ва мутахассис таклиф этилади. Ўзбекистон терма жамоалари спортчилари томонидан Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларига жами 110 та лизенция қўлга киритиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, спорт федерациялари уюшмаларига штат жадвалларига биринчи марта 18 та шифокор, 18 та диетолог, 17 та массажчи ва 16 та психолог киритилди. Бундан ташқари, 11 январдан бошлаб, ҳар бир туманда 6 та спорт тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтиши маълум қилинди.

Aввалроқ Жиззахда автокросс бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилгани хабар қилинганди.

Янгиликлар