Жиззахда автокросс бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди 

Жиззах шаҳар, Наврўзбулоқ пойгагоҳида 27–28 ноябрь кунлари автомобиль пойгалари бўйича Ўзбекистон кубогининг биринчи босқичи ўтказилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Маълумотларга кўра, ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Жиззах вилоятида спорт туризмни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бўлган. Мазкур мусобақада 10 дан ортиқ спорт клуби иштирок этган. Хусусан, Тошкент шаҳар, Фарғона, Андижон, Наманган, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларининг терма жамоалари спортчилари фаол қатнашган. Мусобақа 4 турдаги автомашина ўртасида ўтказилиб, унда жами 75 нафар спортчи иштирок этган.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Мавзуга доир: Тошкент вилоятида йигитлар тунда ноқонуний пойга уюштирди 

Аввалроқ Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги картодромда 6 ноябрь куни картинг пойгаси бўйича Ўзбекистон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.