Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши делегацияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати учрашди

МДҲ давлатлари Парламентлар Ассамблеясининг Россия Федерациясида ўтган саммитида қабул қилинган ҳужжатлар ижроси муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда Олий Мажлис Сенатининг ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоларининг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгашининг Ижтимоий сиёсат бўйича қўмитаси аъзоси Ю.Архаров бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Таъкидланишича, учрашувда Ўзбекистонда ижтимоий соҳада қонунчиликни такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, таълим, соғлиқни сақлаш ва илмий фаолият йўналишларида Олий Мажлис томонидан қабул қилинган қонунлар ҳақида маълумотлар берилди.

Қайд этилишича, икки томонлама парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш масалаларида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Янгиликлар