Россияда 5 нафар ўзбекистонлик 15 ёшли қизни зўрлашда айбланмоқда

Россияда 15 ёшли қизни зўрлаганликда гумон қилинган 5 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. Бу ҳақда «Аргументы и Факты» хабар бермоқда.

Ҳодиса Читадаги «Аэропорт» туманида содир бўлган. Маълум бўлишича, жабрланувчи қиз футбол машғулотларидан уйига қайтаётиб ҳужумга учраган ва зўрланган.

Оммавий ахборот воситаларида содир бўлган жиноятнинг икки хил версияси бор: баъзиларнинг айтишича, икки киши қизни ушлаб турган ва бири қизни зўрлаган. Бошқалар эса қизни 5 нафари ҳам навбатма-навбат зўрлаганини даъво қилмоқда. Баъзи маълумотларга кўра, ҳодиса ташландиқ бино ёнидаги бетон панжара билан ёпилган ҳудудда содир бўлган, — дейилади хабарда.

Икки гумонланувчи жиноят содир этилганидан бир неча соат ўтиб Чита шаҳрида қўлга олинди, қолганлари Бурятия чегара пунктида ушланган.

Маълум бўлишича, эркакларнинг энг каттаси тахминан 53 ёшда, энг кичиги эса 22 ёшда ва ҳибсга олинганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари.

Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 131-моддаси 3-қисми «а» банди (вояга етмаганни зўрлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Яқин кунларда гумонланувчиларга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, эҳтиёт чораси танланади.

Янгиликлар