Террорчи ташкилотга ошпаз бўлиб ишлашга кетган ўзбекистонликка нисбатан жиноий иш очилди

Ўзбекистонлик йигит Суриядаги халқаро террорчилик ташкилотига ошпаз бўлиб ишга кириб, бутун оиласини у ерга кўчириб олиб борган, деб хабар бермоқда «Подробно.уз»

Тошкент вилояти марказий ИИБ хабарига кўра, Тошкент вилоятининг Чиноз туманида туғилган фуқаро Тошматов, 2014 йилда қамоқхонани тарк этгач, Россия Федерациясига ишлаш учун кетган. У ерда халқаро террористик ташкилотлар таъсирига тушиб қолган. Натижада у Сурияга кетишга қарор қилиб, ўзи билан хотини, ўғиллари ва келинини ҳам олиб кетган. Барча фуқаролар халқаро қидирувга берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг «Конституциявий тизимига тажовуз» ва «Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш» моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар