Тошкентда ИИВ биноси яқинида ёнғин содир бўлди

Ижтимоий тармоқда ИИВ ва «Космонавтлар» метро бекати яқинида ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди.

ФВВ хабарига кўра, бугун, 10 июнь куни соат 08:10 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Афросиёб ва Ш.Рашидов кўчалари кесишмаси олдида жойлашган ер ости туннелида электр симларини туташи кузатилди.

Воқеа жойига 9 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 08:15 да етиб бориб, соат 09:08 да қуршаб олинган ва ҳодиса соат 09:15 да бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири етиб борган.

Тошкент метрополитени хабарига кўра, юзага келган ёнғин метрополитен тизимига боғлиқ эмас. Метро нормал ҳолатда ишламоқда.

Янгиликлар