Ўзбекистонга АҚШ савдо вакили ташриф буюради

Ўзбекистонга АҚШ Савдо вакили Кетрин Тай амалий ташриф билан келади, деб хабар қилмоқда унинг идора матбуот хизмати.

Тошкентда ташрифнинг биринчи куни (11 июнь) Кэтрин Тай ва президент Шавкат Мирзиёев, президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева, бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов, бандлик ва қашшоқликни қисқартириш вазири Беҳзод Мусаев билан учрашув ўтказиш режалаштирилган.

Кетрин Тайнинг меҳнат ва инсон ҳуқуқларига ихтисослашган «Uzbek Forum» ташкилоти вакиллари ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан тайёрланган меҳнат ҳуқуқларини мониторинг қилувчи мутахассислар билан ҳам учрашиши режалаштирилган.

Эртаси куни Тай Самарқандга ташриф буюради ва у ерда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов билан учрашади. Учрашув давомида делегация шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилади.

Шундан сўнг (12-13 июнь) Тай Остонага ташриф буюради ва у ерда АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо ва сармоявий келишув ( Trade and Investment Framework Agreement, TIFA) йиғилиши бўлиб ўтади.

Янгиликлар