Самарқандда чиқинди полигонлари биноси ва махсус чиқинди ташувчи автотранспортлар дезинфекция қилинди

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси муассислигидаги «Тоза ҳудуд» ДУКнинг барча шаҳар ва туман филиаллари томонидан тозаликни сақлаш, турли юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида жойлардаги чиқинди полигонлари биноси, махсус чиқинди ташувчи автотранспорт воситалари режали тартибда дезинфекция қилинди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар берди.

Фото: Давлат экология қўмитаси

Фото: Давлат экология қўмитаси

Жойларда ишчи ходимларга кунлик тиббий ниқоблар, қўлқоплар тарқатилиши таъминланиб, уларнинг тана ҳарорати доимий ўлчанмоқда. Соҳа ҳодимлари томонидан маҳаллаларда ўтказилаётган тарғибот давомида фуқаролар билан карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, белгиланган тартиб тамойиллар асосида ўзаро шартномалар тузиш ҳамда тўловларни ҳисоблаш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Шунингдек, чиқинди полигонларида махсус рекультивация  ишлари амалга оширилмоқда.

Аввалроқ Самарқанд вилоятида ҳар куни Марказий ҳарбий округ мудофаа бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, Фақулодда вазиятлар бошқармаси, Ободонлаштириш бошқармаси ва Санитария-эпидимиология ва осойишталик марказининг дезинфекция станциялари томонидан маҳаллаларда, ташкилотларда, корхоналар ва кўп қаватли уйларда дезинфекция ишлари бажарилаётгани маълум қилинган.

Янгиликлар