Бухорода машина салонидан 8 млн сўм пул ўмарган 18 ёшли йигит қўлга олинди

Бухоро шаҳрида 23 октябрь куни «Damas» русумли автомашина салонида бўлган жами 8 миллион сўм нақд пулларни ўғирлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, Aфросиёб кўчасида яшовчи 1993 йилда туғилган Н.Т. Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сонли ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, машинасидан пул ўғирланганини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор тергов ҳаракатлари жараёнида мазкур жиноятни Бухоро шаҳар Вобкент кўчасида яшовчи 18 ёшли Ж.М. содир этгани аниқланган.

Маълум қилинишича, ҳодиса юзасидан шаҳар ИИО ФМБ 2-сон ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан гумон қилинувчи Ж.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Aввалроқ Бухорода «Damas» салонидан 300 доллар ўғирлаган 19 ёшли йигит қўлга олингани ҳамда Марғилонда қаровсиз қолдирилган «Gentra»ни олиб қочган жиноий шериклар қамоққа олингани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар