Ўзбекистонда божхона йиғимларининг янги ставкалари тасдиқланди

Шавкат Мирзиёевнинг «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар» тўғрисидаги 2018 йил 24 ноябрдаги фармонига асосан божхона йиғимларининг янги ставкалари тасдиқланган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Таъкидланишича, янги божхона йиғимлари ставкалари:

  • давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган пулли хизматлар турларини кенгайтириш ҳамда қатъий белгиланган божхона йиғимлари ставкалари белгиланиши;
  • рухсат этувчи хусусиятдаги ҳужжатларни бериш билан боғлиқ айрим турдаги божхона йиғимлари бекор қилинади ва улар халқаро стандартларга мувофиқлаштирилиши;
  • товарларни «божхона ҳудудида қайта ишлаш» ва «божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш» божхона режимларида расмийлаштирганлик учун божхона йиғими ставкалари пасайтирилиши;
  • божхона назорати остида ташилаётган товарларни етказиб бериш муддатига риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик ўрнига молиявий чора сифатида божхона йиғими жорий этилишини қайд этган.

Фото: ЎзА

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ва Давлат божхона қўмитаси раиси зиммасига юклатилган. Ушбу қарор 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга кириши белгиланган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 1ноябрдан божхона тизимида янгича тартиб ўрнатилгани ҳақида хабар қилинган эди. Шунингдек, Ўзбекистонда 2021 йил 1 апрелдан бойитилмаган юқори навли ун импортига чеклов қўйилиши маълум қилинганди.

Янгиликлар