Тинчлик шартномасини кутиб олган Aрманистон ва Озарбайжон аҳолиси — суратларда

Aрманистон, Озарбайжон ва Россия ҳукуматлари 10 ноябрга ўтар кечаси Тоғли Қорабоғдаги урушни тўхтатиш тўғрисидаги баёнотни имзолади. Мазкур хабар Ереванда норозиликларга сабаб бўлди. Озарбайжон президенти эса ушбу шартномани «Aрманистоннинг таслим бўлиши» деб атади. Бу ҳақда «RBC» маълум қилди.

Фото: Дмитрий Ловецкий

Хабарга кўра, Ереван таслим бўлишга мажбур бўлган. Қорабоғ ҳудудининг бир қисми, шу жумладан, Шуши шаҳри Боку ва Россия тинчликпарвар кучлари алоқа линиясига юборилади. Таъкидланишича, уруш тугаши ва унинг шартлари тўғрисидаги хабар Ереванда норозиликларга сабаб бўлган ва асосий майдонга юзлаб фуқаролар йиғилган.

Фото: «TACC»

Қайд этилишича, намойишчилар «ченк талу» (биз уни қайтариб бермаймиз) дея бақириб, Aрманистон раҳбариятига қасам ичган ва парламент биносига бостириб кирган. Бу вақтда Aрманистон бош вазири Никол Пашинян ичкарида бўлмаган.

Фото: «ТАСС»

Пашинян ўзининг Facebook’даги саҳифасида бошқа иложи йўқлиги сабабли шартнома тузиш қарорини қийин эканлигини билдирган. Шунингдек, намойишчиларни норозиликларда Aрманистон Мудофаа вазирлиги ва Бош штаб «давлатчилик асосларига путур етказиши мумкин» бўлган ҳаракатлардан қочишга чақирилган.

Фото: «ТАСС»

Хабарда айтилишича, келишув эълон қилинганидан сўнг одамлар буни нишонлаш учун Озарбайжоннинг Мингечевир шаҳрида кўчаларга чиқган. Шунингдек, 10 ноябрь куни тонгда Тоғли Қорабоғнинг расмий тан олинмаган Шуши шаҳри устидан назорат йўқотилгани тан олинган. Янги келишувга кўра, мазкур аҳоли пункти Озарбайжонга ҳам тегишли.

Озарбайжон президенти Илҳом Aлиев ушбу шартномани «Aрманистоннинг таслим бўлиши» деб атади.

Фото: «ТАСС»

Aввалроқ Арманистон Озарбайжонни фосфорли бомбалардан фойдаланишда айблагани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик Илҳом Алиев Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш учун келишувга тайёрлигини билдиргани хабар қилинган.

Янгиликлар