Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 90 миллиондан ошди

Дунёда коронавирус пандемияси бошлангандан буён 90 миллиондан ортиқ киши COVID-19 инфекциясини юқтириб олди. «Worldometer» сайтидаги сўнгги янгиланишлар шундан далолат бермоқда.

Фото: «AFP»

Тошкент вақти билан соат 11:00 ҳолатига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 90 693 444 кишига етган. Беморларнинг 1 943 171 нафари вафот этган, 64 813 702 нафари соғайган. Aйни пайтда дунё бўйлаб ўлим даражаси 3 фоизни ташкил этмоқда. Ҳозирда 23 936 571 киши касалликдан даволанмоқда.

Скрин: «Worldometer»

AҚШ дунёда коронавирус билан зарарланиш бўйича биринчи ўринда бормоқда. Мамлакатда 22 917 334 киши вирус юқтирган. Шунингдек, Ҳиндистон 10 467 431 нафар бемор билан иккинчи, Бразилия эса 8 105 790 бемор билан учинчи ўринда турибди.

Маълумот учун, 10 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 611 нафарни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 927 нафар бемордан 157 нафари оғир, 31 нафари эса ўта оғир аҳволда. Ҳозирда касалликдан соғайганлар жами 76 067 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Маълумот ўрнида, SARS-CoV-2 коронавируси 2019 йилнинг декабрь ойида Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухан шаҳрида аниқланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилган.

Янгиликлар