«Вилоятларда ҳам 2022 йилдан ’open air‘ муз майдонлари қурилади» — Азиз Абдуҳакимов

АОКАда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов иштирокида брифинг бўлиб ўтган. Бу ҳақда «Daryo» нашри хабар берди.

Фото: «Tez News»

Абдуҳакимов бундай лойиҳа Тошкент шаҳрида биринчи марта ташкил қилинганини таъкидлаган:

«Очиғини айтганда, мазкур ғояни бошқа давлатларда кўриб, бизнинг аҳоли ҳам маза қилиб, мириқиб фойдаланишларини мақсад қилган ҳолда йўлга қўйдик.

Келгуси йилда худди шундай муз майдонларини пойтахтимизнинг бир нечта нуқталарида, вилоятлар ва йирик шаҳарларда ҳам ташкил этишни режа қилиб олганмиз. Бу борада, албатта, аҳолимиз ва барча ОАВ билан маслаҳатлашамиз, уларнинг тавсияларини эшитиб, қаер уларга маъқул бўлса, ўша ерга мана шундай муз майдончалар фаолиятини йўлга қўямиз».

Шунингдек, бундай майдонлар учун махсус климатик шароитлар бўлиши лозимлиги ҳам келтириб ўтилган.

Аввалроқ Тошкентда 1 ой муддатга очиқ осмон остидаги муз майдони ўрнатилиши ҳақида хабар қилинган эди ва Самарқанд туманидаги 7 гектар майдонда туризм қишлоғи очилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Навоийда 1500 нафардан ортиқ сайёҳни қабул қилувчи соҳилбўйи дам олиш маскани иш бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар