Таътилни Дубайда ўтказаётган ўзбек машҳурлари — фото

Ўзбекистонда ойлаб минус даржали ҳаво давом этмоқда. Пайтдан фойдланган ўзбек хонандалари эса таътилни Дубайда ўтказишга қарор қилишди. Шунингдек, улар Дубайдаги таассуротларини Instagram орқали мухлислари билан бўлишмоқда.

Қишда тўйи бўлиши кутилаётган Муниса Ризаева Дубайда мароқли вақт ўтказмоқда.

Хонанда Шаҳзода кенжа ўғли Халид билан Дубай бўйлаб саёҳат қилмоқда.

Хонанда Зиёда эса туғилган куни — 7 январни оиласи билан Дубайда нишонлади.

Шаҳзода Муҳаммедова оиласи билан Дубай сафарида.

Шунингдек, у Туркияга борганида Бурак Ўздемир ошхонасига бориш насиб этмаганини, бу Дубайда насиб этганини айтган.

Лола ҳам Дубай сафари хотираларини муҳлислари билан бўлишиб, ҳатто мухлисларидан қаерга бориш ҳақида тавсия сўрамоқда.

Шоҳруҳхон рафиқаси Асал Шодиева, ўғли Муҳаммад Юсуф билан оилавий Дубайда вақт ўтказишмоқда.

Режиссор Мухлиса Азизова бир неча кундан бери таътилини пальмали шаҳарда мароқли ўтказмоқда.

Бунёдбек Саидов Дубайда ота-онаси, рафиқаси ва фарзандлари билан ҳордиқ чиқармоқда.

Санъаткор Қиличбек Мадалиев ҳам Дубай сафари таассуротлари билан Instagram саҳифасида фаол.

Янгиликлар