Имрон актриса Дурдона Қурбоновага клипга суратга тушиши учун қанча пул тўлаганини айтди — видео

Хонанда Имрон Актриса Дурдона Қурбонова клипига тушиши учун 800 доллар гонорар тўлаганини айтди.

Интервьюда хонанда Имрон актриса Дурдона Қурбоновага унинг рафиқаси ролида суратга тушиш учун қанча пул тўлаганини айтган. Хонанданинг маълум қилишича, янги клипини суратга олишда иштирок этгани учун актрисага 800 доллар ҳақ тўлаган.

Бундан ташқари хонанда актриса билан турмуш қуриши ҳақидаги саволга шундай жавоб берган:

«У қизга уйланиш ‘план’да йўқ. Яхши қиз, смимий, истеъдодли актриса. Лекин уйланиш ниятимиз йўқ. Лекин мен олдиндан ҳеч нарса дея олмайман. Чунки бу ҳаёт, ҳамма нарса бўлиши мумкин ва ҳеч нарсани олдиндан билиб бўмайди».

Шунингдек, Имрон Дурдона Қурбонова навбатдаги видеоклипда ҳам рол ижро этиши мумкинлиги ҳақида ишора қилган. Бундан ташқари, танилмаган икки нафар қизни клипга олиб чиқишини режалаштираётганини айтиб ўтган.

Маълумот учун, Дурдона Қурбонова — машҳур ўзбек блогер ва актрисаси. Унинг Инстаграм аккаунтида 2,5 миллиондан ортиқ обуначиси бор. Ҳозирда у турли хил телевизион шоуларда фаол иштирок этмоқда. Шунингдек, у клипларда суратга тушади.

Аввалроқ Рэпер Моргенштерн «giveaway» танловидан қанча маблағ ишлаб олгани ҳақида хабар берилган эди.