Рэпер Моргенштерн «giveaway» танловидан қанча маблағ ишлаб олгани маълум бўлди

Россиялик рэпер Моргенштерн Instagram’да ўтказган «giveaway» танловидан салкам 500 минг доллар ишлаб топгани маълум бўлди.

Кадр: YouTube

22 ёшли рэпер Instagram саҳифасида уюштирган танловда ғолиб чиққан бухоролик йигитга 52 минг долларлик «Mercedes Benz E 200»ни совға қилгани ҳақида хабар берилганди.

Моргенштерн жамоаси билан 10 декабрь куни Тошкент халқаро аэропортига келган. Шундан сўнг рэпер шаҳардаги «Hilton» меҳмонхонасига жойлашган. У ўзининг Instagram storyʼсида Самарқанддаги чойхонада ош еяётгани намойиш қилган. Шундан сўнг у ғолиб Азим исмли йигитга «Мерин» калитини шахсан топширган. Азимнинг отаси эса рэперга тўн кийдирган.

Маълум бўлишича, 126 та ҳомийнинг ҳар бири 4500 дан 6000 минг долларгача пул тўлаган. Ҳомийлардан жами 571 минг 500 доллар пул йиғилган. Солиқлардан сўнг 493 минг 500 соф фойда қолган. Моргенштерн совғанинг пулини деярли 10 баравар миқдорда чиқариб олган.

Фото: Yandex

Эслатиб ўтамиз, рэпер Алишер Моргенштерн 18 октябрь куни ўзининг Instagramʼдаги саҳифасида ютуқли ўйин ўтказганди. Якунда машина ўйналган. Унга кўра, «Mercedes Benz» ғолиби @aza_1002 никнеймидан фойдалануви бухоролик йигит бўлганди.