Моргенштерн Бухорода «Mercedes» калитини ўйин ғолибига топширди — видео

Россиялик машҳур рэпер Aлишер Моргенштерн 11 декабрь, жума куни «Mercedes-Benz E 200» калитини ўйин ғолибига топширди. Бу ҳақда «Tabloid» хабар берди.

Фото: «Tabloid»

Маълум бўлишича, Моргенштерн бухоролик ғолиб Aзим исмли йигитга «Мерин» калитини шахсан топширган. Aзимнинг отаси эса рэперга тўн кийдирган.

Моргенштерн жамоаси билан 10 декабрь куни Тошкент халқаро аеропортига келиб қўнганди. Шундан сўнг репер шаҳардаги «Hilton» меҳмонхонасига жойлашган. У ўзининг Instagram story’сига Самарқанддаги чойхонада ош еяётгани намойиш қилган.

Эслатиб ўтамиз, рэпер Алишер Моргенштерн 18 октябрь куни ўзининг Instagram’даги саҳифасида ютуқли ўйин ўтказганди. Якунда машина ўйналган. Унга кўра, «Mercedes-Benz» ғолиби @aza_1002 никнеймидан фойдалануви бухоролик йигит бўлганди.

Жонли эфирдан сўнг Моргенштерн «Merin»нинг Ўзбекистонга олиб кириш нархини билгач Instagram’да видеомурожаат билан чиққан.

«Ўзбекистонда машинани ‘растаможка’ қилиш қанча туришини биласизларми? Битта машинанинг пули экан», — деганди у. Шу ўринда рэпер ҳукуматдан ёрдам сўраган. Моргенштерн унинг сафари овоза бўлишини ва тарихга киришини ваъда қилганди.

Кейинчалик рэпер машинани Ўзбекистонга олиб киришида 360 миллион сўмдан кўпроқ харажат қилишга тўғри келиши маълум бўлган.

Aввалроқ ўйин ғолиби Aзим исмли йигит машина Тошкентга етиб келганини маълум қилганди. Ғолибнинг сўзларига кўра, 2–3 кундан кейин автомашинани Бухорога етиб келади. Шунингдек, у россиялик репернинг ўзи ҳам Ўзбекистонга учиб келишини айтган.