«Дадажонимнинг кайфиятлари аъло». Шароф Муқимов отасини уйлантирди

Таниқли актёр, хонанда Шароф Муқимов отаси Шавкат Муқимовни уйлантирди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилган.

Фото: Instagram / @sharofmukimov_official

Шароф Муқимов 1 январь куни қўйган постида дадасини уйлантириганини маълум қилиб, буни 2020 йил янгилиги деб атаган ва қуйидагича изоҳ қолдирган:

«2020 йил янгилиги. Худога шукур, дадажонимни хам уйлантирдик мана. Шавкат Муқимов+Заргул Халилова=Севги. Узоқ умр ва бахти саодатлик хамроҳ булсин. Дадажонимнинг кайфиятлари аьло бўлиши учун биз хар нарсага тайёрмиз».

Маълумот учун Шароф Муқимов 1982 йил 11 апрель куни туғилган. У ижодини 2003 йил Муҳаммад Исмоилнинг «Балоғат бекати» ведеофилмида суратга тушишдан бошлайди. 2004 йилда эса илк таронаси «Сен xаёлимсан» қўшиғини тақдим этади. Шунингдек, 2010 йилда у хонанда Севинч Мўминова билан турмуш қуради. Бироқ 2017 йил 6 июнь куни улар қонунан ажрашган. Шундан сўнг 2019 йилда у сурхондарёлик мухлисига уйланган.

Эслатиб ўтамиз, Шароф Муқимовнинг марҳум онаси Қизбиби Муқимова 2016 йил 16 январь куни оламдан ўтган.

 

Шоу-бизнес